Абу Муслим
Сурия режими кучлари шаҳарга иккинчи кун ҳам ҳужум қилишга уринганидан сўнг, улар ва Сурия жанубидаги Дараа ал-Балад аҳолиси ўртасида тўқнашувлар давом этди.
ОАВ: Саудиялик дзюдочи аёлнинг яҳудий спортчига қарши жанг қилишига Муҳаммад бен Салмон фотиҳа берди
Эрон оммавий ахборот воситаларининг ишончи комилки, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон дзюдочи Тахани ал-Кахтаний исроиллик Разом Хершкога қарши курашга чиқишини шахсан маъқуллади. Pars агентлигининг телеграм-канали шу фикрни билдирди.
Турк терговчилари мамлакатда авж олган ўрмон ёнғинлари қасддан қилинган жиноят бўлиши мумкин эканлигини истисно қилмаяпти.
Қирғизистоннинг ва бутун Марказй Осиёнинг энг юқори нуқталаридан бирида (7134 метр) қоя тупроғига махсус алюминий қотишмасидан ясалган хоч пўлат арқонлар билан мустаҳкамлаб қўйилди. Ленин чўққиси Қирғизистон (Ўш вилоятининг Чон-Алай тумани) ва Тожикисистон (Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Мурғоб тумани) чегарасида жойлашган.
Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, айниқса, коронавируснинг "делта"-штамми кучли тарқамоқда. Бу ҳақида Шарқий Ўрта ер денгизи бўйича ЖССТ сайтида айтилади.
28 июлга ўтар кечаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада отишма рўй берди, унинг натижасида камида уч нафар арман ҳалок бўлди. Жанг Арманистоннинг Гегаркуник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар тумани ўртасидаги чегарада бўлиб ўтди.
Сунъий йўлдош орқали олинган янги фотосуратлар шуни кўрсатадики, Хитой ер устида жойлашган баллистик ракеталар учун ишга тушириш қурилмалари иккинчи сериясини қурмоқда. Бу хабар шу ойнинг бошида Хитой Гансу провинциясидаги Юмен яқинида 120 та ракета шахтаси қураётгани ҳақидаги хабардан кейин пайдо бўлди.
Тахминан 2010 йилдан бошлаб дунёдаги кўплаб кузатувчан одамлар атроф-муҳит билан содир бўлаётган турли хил ғаройиботларнинг кўпайишини сезмоқдалар.
Туркия ва Озарбайжон сиёсий жиҳатдан яқинлашишни давом эттирмоқда. Кеча, 28 июль куни, sputniknews.ru портали ушбу мамлакатлар янада яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Диний қадриятлар йўқ қилинган, ахлоқ бузилган жамиятда жинсий зўрлаш кенг тарқалган бўлади. Бу ахлоқ ва жинсий дахлсизлик ва инсоннинг қадр-қимматига қарши жиноят ҳисобланади. Ислом томонидан қатъиян тақиқланган бир неча турдаги ҳаракатларни бирлаштирган бу жиноятни Ислом қаттиқ қоралайди.
Кубада бирданига бешта генерал сирли шароитда вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И Тянцзинда «Толибон» сиёсий идорасининг раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашди. Барадардан Афғонистонда ҳокимият ўзгарган тақдирда Хитойнинг сармоялари зарар кўрмаслигига кафолат олишни исташмоқда.