13.12.2019 23:11
Саудия Арабистони иқтидорли хорижликларга фуқаролик беради
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Пайшанба куни Саудия Арабистони истеъдодли чет элликлар, айниқса тиббиёт ва технологиялар соҳасидаги мутахассисларга ўз фуқаролигини беришга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу қадам аллақачон тарихий деб номланган. Ўзгаришлар шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар режаларининг бир қисми бўлиб, қироллик иқтисодиёти нефтга боғлиқ эмаслигини таъминлашга қаратилган.