Стивен Хокинг, атеизм ва "Худо тенгламаси"ни қидириш
Мен ўрта мактабда Стивен Хокинг қаламига мансуб "Вақтнинг қисқача тарихи" асарини ўқиганимда, китобдан катта таассурот олганман. Шунингдек, ўрта мактабда ўқиб юрганимда унинг спектаклини томоша қилиш имконига ҳам эга бўлдим. У менинг физикани ўрганишга бўлган қизиқишимни бошлаган илм-фанни оммалаштирувчилардан бири бўлиб, охир-оқибат Гарвардда ушбу фан бўйича илмий даражага олиб келди.
Стивен Хокинг: Илм-фанни Яратганга қайтиши
Британиялик мусулмон муаллиф Фарух Юнуснинг узоқ йиллар давомида давосиз дардга қарши курашдан сўнг вафот этган замонавий ғарб илму-фани даҳоси Стивен Хокинг ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтамиз. Бу инсоннинг ҳаёти ва фикрлари, худди бу дунёда рўй бераётган ҳамма нарсалар каби, биз учун ибрат ва фан ҳақида, ҳаёт ҳақида, дин ҳақида, коинот тартиби ва Яратувчининг қудрати ҳақида фикрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.