Ёсир Арофат
Ёсир Арофат (араб. ياسر عرفات 1929 йил 24 август, Қоҳира, Миср — 2004 йил 11 ноябрь, Кламар, Франция), туғилганида қўйилган ҳақиқий тўлиқ исми Муҳаммад Абдулраҳмон Абдулрауф Арофт ал-Қудва ал-Ҳусайний, шунингдек, Абу Аммар (أبو عمّار) куняси остида танилган) — 1993 йилдан Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раиси (президент), ФАТХ ҳаракати раҳбари ва Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) ижроия қўмитаси раиси (1969 йилдан); 1994 йил тинчлик учун Нобел мукофоти лауреатларидан бири. Қуддус муфтийси Амин ал-Ҳусайнийнинг жияни ва шогирди. У 75 ёшида Франциянинг Париж яқинидаги Кламарда жойлашган Перси ҳарбий госпиталида вафот этган. Суҳа Арофатга (қизлик исми шарифиее Суҳа Сусу Тавил) уйланган.