Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
2023 йил 15 сентябр куни қуёш ботиши билан муборак Раби-ул-аввал ойи бошланди. Бу Ислом тақвимидаги энг муҳим ойлардан бири бўлиб, у Аллоҳнинг сўнгги Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари билан улуғланади. Араб тилидан таржима қилинган «Мавлид» сўзи туғилиш маъносини, «Мавлид ан-Наби» - Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилиши деган маънони англатади.
Украинадаги уруш пайтида умумий ҳарбий йўқотишлар ярим миллионга яқин одамни ташкил қилади, деб хабар беради The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб.
Қозон шаҳар филармонияси барчани Волга Булғорияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни - Мавлид байрамига бағишланган концертга таклиф қилади.
Туркия, Покистон ғарбидаги Балужистон вилоятининг Мастунг вилоятидаги масжидга уюштирилган террор ҳужумида ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди.
Испаниянинг «Барселона» футбол клуби профессионал клуб сифатида футбол фаолиятидан четлаштирилиши, бу эса банкротликка олиб келиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph газетаси.
Сунъий интеллект Эронда фатво соҳасига кириб кела бошлади. Шиа имомларининг таълим ва тарбия маркази бўлган Эроннинг машҳур Қум шаҳрида технологик ишланмалар эшик қоқа бошлади.
АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Франция расмийларининг мактабларда абая кийишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорини қоралади. "Француз дунёвийлик қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган бу нотўғри уриниш билан [мамлакат] ҳукумати диний эркинликка тажовуз қилмоқда", деди комиссия раиси Иброҳим Купер, деб хабар қилди Al Arabiya.
БМТ махсус комиссияси россиялик тарғиботчиларга нисбатан тергов бошлади. Улар геноцидни қўзғатишда айбланмоқда. Комиссия иши натижаларига кўра халқаро Жиноят суди иш қўзғатади ва ҳибсга олиш тўғрисида ордер беради.
Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Рубен Варданян билан консулнинг учрашиши масаласини ҳал қилмоқда, маҳкама «ўз фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади». Бу ҳақида ТАССга Еревандаги дипломатик манба хабар берди.
Ваъз, викторина ва Умрага йўлланмалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунларига бағишланган тадбир қандай ўтди? 15 сентябрь куни қуёш ботиши билан муборак Рабиул-аввал ойи бошланди.
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Россия табиий газини олишга тўлиқ тайёрлиги ҳақида хабар берди, деб хабар беради РИА “Новости”.
Хитойда суд уйғур миллатига мансуб мусулмон олимани умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.