Янгиликлар (5383)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Исроилда COVID-19 ташхиси тасдиқланган одамлар сони бир суткада 550 кишига ошди ва 7859 кишига етди, 42 киши вафот этди, деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил вазирлиги берган маълумотларга кўра, шанба куни соат 9.30 га бўлган ҳолатда коронавирус юқтириб олганлр сони 7589 кишига, вафот этганлар сони 42 кишига етди (шундан 6 киши – охирги суткада), 427 киши соғайиб кетди.
Буюк Британияда 40 йил давомида умрини дунёнинг турли бурчакларида одамларни қутқаришга бағишлаган таниқли мусулмон шифокор коронавирусдан вафот этди. Нигериялик асли мусулмон ва илгари Буюк Британиядаги энг йирик шифохоналардан бирининг раҳбари, таниқли тиббиёт мутахассиси бўлган 68 ёшли доктор Алфа Сааду 2 ҳафта давомида вирусга қарши курашди.
Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир, шунингдек, 15 нафар ҳарбий офицер ва 8 та фуқаро Баширни ҳокимият тепасига олиб келган 1989 йилги тўнтариш пайтида конституцияни бузганликда айбланмоқда. Сешанба куни Башир прокуратура раҳбари Саид ал-Язалдан Муҳаммад Сарридан олган хатда ушбу қарор ҳақида хабардор қилинди, деб хабар беради Arabi21.
Туркиянинг Sabah газетаси сешанба сонида чоп этилган махсус репортаж Масуд Молави Варданджани 2019 йил Истанбулда ўлдирилиши воқеасини очиб беради ва унинг Эрон разведкаси билан боғлиқ фитна қурбонига айланганини батафсил ҳикоя қилади.
Сайёрамиз бўйлаб коронавирус тарқалиши билан, сўнгги бир неча йил давомида барча янгиликлар кун тартибида биринчи ўринда бўлиб келган урушлар иккинчи эмас, балки ҳатто ўнинчи ўринга тушиб қолган. Ваҳоланки, айни пайтда Суриядаги уруш давом этмоқда.
Британияда коронавируснинг тарқалиши мамлакатнинг мусулмон жамоатчилигига айниқса оғир тушмоқда. Лондонда истиқомат қилувчи, COVID-19 тести ижобий натижа берган 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳоб икки кун олдин вафот этди.
У коронавируснинг Буюк Британиядаги энг ёш қурбони ҳисобланади.
Ўтган сутка давомида Москвада коронавирус касаллигига чалиниш билан боғлиқ 434 та ҳолат қайд этилди, хабар қилинади мэрнинг сайтида. Бу 448 та ҳолат қайд этилган бир кун олдинги кўрсаткичан камроқ. Пойтахт бўйича умумий касалланганлар сони эса 3357 кишига етди.
Америкалик машҳур қўшиқчи Pink унда янги турдаги коронавирус аниқланганини айтди, бундан ташқари, у COVID-19 пандемиясига қарши кураш фондларига бир миллион доллар ажратди. "Икки ҳафта олдин менда ва уч яшар ўғлим Джеймсонда COVID-19 аломатлари аниқланди. Бахтимизга, бизни даволовчи шифокор тестлар билан ҳам ишларкан ва бизнинг тест натижаларимиз жавоби ижобий бўлиб чиқди", – деб ёзди Pink ўз твиттерида.
Олма-ота халқаро аэропортига Хитой ҳукумати томонидан ажратилган тиббий-ҳимоя воситалари ортилган биринчи инсонпарварлик ёрдами етиб келди, хабар қилади МИА «Казинформ». Юкнинг умумий вазни 500 килограмм атрофида. «Қозоғистонда эълон килинган фавқулодда вазият режими ва ҳолатни ҳисобга олиб, Хитой Республикаси бизга инсонпарварлик ёрдами: коронавирус аниқлаш учун диагностика тестлари, инфрақизил термометрлар, бир мартали қўлқоплар, бахила, тиббиёт комбинезонлари, кўзойнаклар ва бошқа тиббий-ҳимоя воситалари тақдим этди.
Коронавирус пандемияси пайтида ипохондрияга мойил бўлган одамлар иситма, йўтал ва кўкрак оғриғига дучор бўлишлари мумкин, деди иммунолог Владимир Болибок news.ru сайтига изоҳида. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли ташвишлар ҳақиқатан ҳам баъзи касалликларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, стресс буйрак усти безлари қобиғининг гормонларнинг кўп миқдорда ажратишига олиб келади, бу иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
3-апрел, жума куни Прага-6 округи маъмурлари 2019 йил 12 сентябрдаги фармонга биноан 40 йил олдин Интербригад майдонига ўрнатилган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ҳайкалини (ҳайкалтарош Зденек Крибус) демонтаж қилдилар.
Эронда коронавирус касаллигини юқтириб олганлар сони 50 минг кишидан ошди, уч мингдан ортиқ киши вафот этган. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Киануш Джаханпур маълум қилди.
Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицманда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вазирлигининг хабар қилишича, вазир ва унинг турмуш ўртоғида коронавирусга топширилган тестлар ижобий натижа берди – энди уларнинг иккаласи карантинга йўл олади.