Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Кремлда ҳисоблашларича, коронавирус инфекциясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлар умуман асоссиздир. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради "Газета.ru". Аввалроқ хорижий матбуот турли эксперларнинг коронавирус инфекцияси сунъий келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолаларни чоп этганди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.
UFC 6 турнири чемпионт, аралаш яккакурашлар фахрийси Олег Тактаров обуначилардан бири кимни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб аташ лозимлиги ҳақидаги саволига жавоб беришда ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади.
Буюк Британияда нашр этиладиган «The Economist» журнали ҳар доим янги йил арафасида анъанавий равишда нашрга эгалик қилувчи Ротшильдлар нигоҳида яқин келажакка қараш деб аталадиган қарашларини эълон қилади. Ротшильдлар – нуфузли молиячилар клани бўлиб, уларнинг манфаатлари глобал аҳамиятга эга. Уларнинг келгуси йил ҳақидаги башоратлари одатда журналнинг ребус-муковаси шаклида шифрланади.
Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларининг ҳаракатларини бирлаштириш, собиқ СССР тикланиши борасидаги қўрқувлар ва ўтмиш билан боғлиқ фобияларга қарамай, ҳаммамиз учун фойдалидир. Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида "Москва. Кремль. Путин" дастурига берган қисқа интервьюсида шундай фикр билдирди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан икки мамлакат фуқароларининг меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қиладиган қонунни имзолади. Бу ҳақида Қозоғистон раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.
Машҳур лўттибоз яна оммавий шифолашни тарғиб қилмоқда, аммо энди телевизорда эмас, балки ижтимоий тармоқларда. Машҳур блоггер Олег Сидоров кулгили бўлиши билан бирган, эҳтимол бу 2000- ва 1990-йилларнинг охирида туғилганлар ва танқислик, қашшоқлик ва очлик нима эканлигини ўз бошидан ўтказмаганлар учун тушунарсиз бўлган қўрқинчли ҳақиқатга ҳам эътибор қаратди. Энди улар ҳақиқатни тўлиқ билиб олишади! – ишончи коми Сидоровнинг, чунки унутилган Кашпировский уфқда зулматдан пайдо бўлди...
Ўтган ҳафта Афғонистон ОАВ президент Ашраф Ғани саройида ишлайдиган камида 20 та амалдор коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида юқори лавозимдаги мансабдорлардан бирининг сўзларига кўра, саройга бошқа ҳукумат департаментидан келтирилган ҳужжат бунга сабабчи бўлган.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига мувофиқ, 20 апрел ҳолатига кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 86,3 минг кишига етган. Коронавирус билан касалланиш сони бўйича Туркия 7-ўринга чиқиб, Хитойдан (83,8 минг) ўзиб кетди.
Саудия Арабистонидаги энг юқори диний ташкилоти – Уламолар кенгаши бутун дунё мусулмонларини Рамазон ойида уйда ибодат қилишга чақирди, деб хабар беради SPA. Бу йил Рамазон бошланиши 24 апрелга тўғри келади (Инша Аллоҳ). Мўминларга оммавий йиғилишлардан сақланиш тавсия қилинди, чунки бу COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг асосий жойидир.
Черковнинг жамият ва оммавий ахборот воситалари билан муносабатлари бўйича Москва патриархатининг синодал бўлими раиси Владимир Легойда, черковга келувчи қавм оқими ва хайр-эҳсоннинг камайиши черков бюджетларининг қисқаришига олиб келди, деб айтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекцияси ҳолатлари ҳақида маълумот берди. ТИВ Тезкор штаби маълумотларидан келиб чиқадики, 18 апрель ҳолатига коронавирусга чалинган энг кўп Ўзбекистон фуқароси Россияга тўғри келади – 42 киши, кейинги ўринларни Қозоғистон (9 киши) ва Греция (6 киши) эгаллаган:
Истанбулда яшайдиган 107 ёшли Хавахан Қарадениз COVID-19 ни енгиши учун атиги етти кун кифоя қилди, деб хабар қилади Анадолу агентлиги. Хавахан Қарадениз юқори ҳарорат ва кучли қуруқ йўтал билан касалхонага ётқизилганидан сўнг, у коронавирус учун текширилган ва у натижа ижобий бўлиб чиқди.