Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сўнгги синовлар шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонида коронавируснинг ҳақиқий тарқалиш даражаси расмий тахминларга қараганда анча юқори бўлиши мумкин, дея хабар беради Middle East Eye. Саудия Арабистонидаги учта нуфузли тиббий манбанинг маълумотларга кўра, муқаддас шаҳарда ўтказилган сўнгги тасодифий синовларга кўра, икки миллиондан ошиқ маккаликларнинг тахминан 70 фоизи вирус ташувчиси бўлиши мумкин.
АҚШда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўлимлар сони 75 мингдан ошди, деб хабар беради Жонс Хопкинс университети сайти. Ҳисобот эълон қилинган пайтда, АҚШда COVID-19 оқибатида 75447 киши вафот этганлги тасдиқланган. Мамлакатда жами 1252911 та коронавирус ҳолати қайд этилди.
Англия ва Уэльсдан олинган, 7 май куни Бирлашган Қироллик Миллий статистика бошқармаси (ONS) маълумотларга кўра, Буюк Британиядаги миллий озчилик вакиллари, айниқса қора танли эркаклар ва аёллар, COVID-19 коронавирусидан ўлиш хавфи юқори, хабар қилади CNN телеканали.
Яқин 3-6 ой ичида бир қатор камбағал мамлакатларда коронавируснинг энг юқори даражаси кутилмоқда, деди БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок. "COVID-19 ҳозирда ҳар бир мамлакатга ва сайёрадаги деярли ҳар бир кишига таъсир кўрсатди. Аммо энг ҳалокатли ва беқарорлаштирадиган оқибатлар дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида сезилади", - деди Лоукок видео форматидаги тадбир давомида.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, 2020 йилда халқаро туристлар сони коронавируснинг янги тури (COVID-19) сабабли 58–78 фоизга қисқариши мумкин. "Халқаро сайёҳлар сони 2020 йилнинг март ойида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга, 2020 йилнинг биринчи чорагида эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайди", деди UNWTO.
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқини юзага келишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратди.
Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ислоҳотлар миллий кенгаши ижроия қўмитасининг раҳбари этиб тайинлади, мос келувчи фармон давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.
Доғистон муфтийси Аҳмад Абдулаевнинг рафиқаси, ўз қариндошлари билан бирга коронавирус касаллиги юқтириб олиб, тузалиб кетган Айна Гамзатова Махачқаладаги учинчи шаҳар касалхонасини модернизация қилишга чақирди. Ҳукуматга ва ҳомийларга мурожаатида аёл тиббий муассасага зудлик билан томографлар ва ИВЛ ускуналари кераклигини таъкидлади.
Жанубий Кореяда шу ҳафта, узоқ танаффусдан кейин масжидлар очилади - коронавирус эпидемияси камайди ва диндорлар яна ибодат учун йиғилишлари мумкин. Душанба куни Осиёнинг ушбу мамлакатида кетма-кет учинчи кун коронавирус инфекцияси юқтирилган янги маҳаллий ҳолатлар учрамади ва Сеулда жойлашган Корея Мусулмонлар Федерацияси масжидларда жума намози ва жамоавий таровиҳ намозларини тиклашга қарор қилди.
Коронавирус инфекциясини тадқиқ этиш биан шуғулланган Питтсбург университети олими Бин Лю ўлик ҳолда топилди, хабар қилади People журнали. Нашрнинг қайд этишича, полиция 37 яшар мутахассис танасини шанба куни топган. Қотил эканлиги тахмин қилинаётган шахс ҳам машинада ўлик ҳолда топилган, полициячилар у ўз жоинга суиқасд қилган деб ҳисоблайди.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга коронавирусдан даволаниш учун жўнаб кетгани ҳақидаги хабарлар нотўғри. Бу ҳақда Президентнинг маслаҳатчиси Абдужаббор Раҳмонзода маълум қилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон COVID-19 юқтириб олди. Шу муносабат билан у 3 май куни Душанбедан Германиянинг Рамштайн шаҳрига Phoenix Air компаниясига тегишли Gulfstream G-III самолетида махсус рейс билан учиб кетди.