Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Хавфли касалликдан 352287 киши вафот этди. Дунё бўйлаб янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олганлар сони 5,6 миллион кишидан ошди. Worldometer сатида эълон қилинган маълумотларга кўра, 17 май ҳолатига дунё бўйича 5 688 840 та коронавирусга чалиниш холати қайд этилган.
Гонконг энди материк Хитойдан автоном эмас, деди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Конгрессга. Помпео Пекиннинг Гонконг миллий хавфсизлик қонунчилигини амалга ошириш ниятини "ҳалокатли" ва Гонконгнинг автономияси ва эркинликларига, шунингдек, Хитой марказий ҳукуматининг Гонконгга бўлган мажбуриятига тубдан путур этказиш эканини англатади деб айтди.
АҚШнинг доимий ваколатхонасининг ушбу ташкилотга берган изоҳидан келиб чиқадики, Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди. Ўз навбатида, ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз илтимосини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни бу фақат Хитойнинг ички иши.
Бугун АҚШ Эроннинг Бушер шаҳридаги ядровий реакторнинг ишидан мамнун, аммо ҳар 90 кунда бир марта санкциялардан озод қилиниш мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, деди АҚШ давлат котибининг Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича ёрдамчиси Кристофер Форд.
Ҳиндистонда бир суткада коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 6,5 мингдан ошиб, 158333 ни ташкил этди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва оилаларни фаровонлаштириш вазирлиги. Бир кун олдин касалликнинг 151767 ҳолати (кунига 6,3 мингтага кўпайиши), ундан олдин - 145380 ҳолат (кунига 6,5 мингдан кўпроқ) қайд этилган.
Баъзи Ғарб давлатлари коронавирус пандемиясидан ўзлари рози бўлмаган ҳукуматларни жазолаш учун фойдаланмоқдалар ва Россиядан ёрдам сўрашни тақиқламоқдалар, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитойнинг "Global Times" газетасидаги мақоласида. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Америкалик тиббиёт ходимлари шундай янги коронавирус инфекцияси тъсирига ўпка эмас, эритроцитлар кўпроқ мойил экан деган хулосага келди. «COVID-2019 пневмония ёки ўткир респираторли касалликка олиб келмайди. Биз нотўғри касалликни даволаяпмиз», – ҳисоблайди америкалик нефролог Хани Мухфуз, ChemRxiv порталида эълон қилинган тадқиқотни шарҳлар экан.
Эронга хайрихоҳ террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири бўлган Умар бин Абдулазизнинг қабрини қазиб очдилар. Суриядаги Башар Асад режимининг кучларини қўллаб-қувватлаган Эронга хайрихоҳ хорижий террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири Умар бин Абдулазизнинг қабрни қазишди ва қолдиқларини олишди.
Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирус юқтириб олиш бўйича етмиш тўртта янги ҳолат қайд этилди, хабар қилади РИА Новости пайшанба куни COVID-19га қарши кураш республика штабида. "2020 йил 28 май ҳолатига республикада 74 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди", - деди штаб вакили.
Роспотребнадзор коронавирусга чалинган одам спиртли ичимлик (исломда тақиқланган) истеъмол қилиш каби зарарли одат ҳақида гапириб берди. Агентликнинг таъкидлашича, алкоголнинг шифобахш кучи уйдирмасига ишонган беморлар, кучли ичимликлардан фойдаланган ҳолда, COVID-19ни даволашда ўзларининг соғлиғига жиддий зарба беришади.
Мамлакатда иқтисодий ҳаётнинг деярли барча соҳаларида "судралма хитойлаштириш" амалга оширилмоқда. Пандемиядан кейин Россия иқтисоди қандай ривожланиши ҳақида қисқа маълумотни иқтисодчи Яков Миркин ўз блогида берган:
Алмати ҳукумати камида саккизта машҳур блоггерларни "дин соҳасидаги профилактика ишларига" жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон давлат харидлари веб-сайтида тақдим этилган Алмати ҳокимлиги жамоатчиликни ривожлантириш бўлимининг тендер ҳужжатларида айтилган.
Тожикистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат шимолидаги Зарнисор қишлоғида “Тожик-хитой кончилик компанияси” томонидан хитойлик ишчилар норозилигини бостирди, деб ёзади "Озодлик" радиоси тожик хизмати. Бунинг учун воқеа жойига тезкор полиция чақирилган, улар намойишчиларни ҳавога ўқ узиб тарқатиб юборган.