Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда. Янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тасдиқланган ҳолатлар сони дунё бўйича 8,5 миллион кишидан ошди. Worldometer интернет-ресурс маьлумотларига кўра, 18 июнь холатига 8512 227 киши коронавирус юқтириб олган.
18 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб, “Интерфакс” хабар берди. Май ойи охирида Россия оммавий ахборот воситалари Игнатьев икки томонлама пневмония ва ўпканинг юқори фоизли шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.
Ливия шарқидаги халқаро эмбаргони четлаб ўтиб, қурол етказиб беришнинг бир қисми Исроил ҳудуди орқали амалга оширилди. БАА, Халифа Хафтарнинг асосий иттифоқчиси бўлиб, Исроил ҳудудидан Ливиянинг шарқидан ноқонуний қуролли гуруҳларга ёрдам бериш учун фойдаланган.
КХДР армияси фронт чизиғини қалъага айлантириш бўйича режа тайёрламоқда. Шимолий Корея Жанубий Корея биландемилитаризация қилинган ҳудудга қўшин киритиш билан таҳдид солди. Бу ҳақида Шимолий Кореянинг KCNA агентлиги КХДР бош штабига таяниб маълу қилди.
Жеенбеков фармонга имзо чекди, унга кўра, Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков бош вазир Муҳаммедқали Абилгазиевнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қуролли тўқнашувлар Галван водийсида бўлиб ўтди. Икки мамлакат чегарасида ҳинд ва хитой ҳарбийларининг тўқнашуви натижасида уч ҳиндистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар беради NDTV канали. Тўқнашувлар сешанба куни кечқурун баҳсли Ладах вилояти Галван водийсида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
Озарбайжон президенти маъмуриятида 19 киши коронавирус бўйича топширган тест ижобий натижа берган бир пайтда Кавказорти давлати расмийлари инқирознинг авж олишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги ходимлари орасида яна 13 та инфекция ҳолати аниқланди, деди сешанба куни Тиббий-ҳудудий бирликларни бошқариш уюшмаси раҳбари Рамин Байрамли.
Сешанба куни масжид қўриқчилари Мозори-Шарифдаги машҳур афғон масжиди ёилганидан сўнг унинг ёнида миндгдан ортиқ кабутар очликдан ўлганини хабар қилди. Масжид мажмуи умуммиллий карантин шароитида ёпилгунга қадар, сайёҳлр уларни овқатлантирадиган жойларда машҳур оппоқ қушлар тўпланарди.
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси Жиноят кодексига юқумли касалликлар, шу жумладан ОИВнинг тарқалишини жазолайдиган тузатишларни маъқуллади, дея хабар беради Азия-плюс парламентнинг матбуот котиби Муҳамаддато Султоновга асосланиб.
Норвегия суди исломга қарши террорчини ўзининг ўгай синглисини ўлдиргани ва масжидда ўт очганлиги учун энг кам муддат 14 йил бўлгани ҳолда 21 йил қамоқ жазосига, озодликдан маҳрум қилди. 22 ёшли Филипп Маншаус ўтган йилнинг август ойида Ослодан ғарбдаги Баерум шаҳридаги Ал-Нур Исломий марказида отишма бошлади.
Индонезияда, юзлаб болалар COVID-19 туфайли вафот этган деб ҳисобланади, бу эса Жануби-Шарқий Осиёда янги коронавирусдан болалар ўлими кўрсаткичи бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичга эга деб айтишга имкон беради. Индонезияда биринчи маротаба коронавирус касаллиги март ойида эълон қилинганидан бери, 2000 киши ўлган. Бу Хитойдан ташқарида Шарқий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич.
Исломий молия сектори 70-йилларда ривожлана бошлаганидан бери, шариатга мос маҳсулотлар ва хизматларга талаб барқарор ўсиб бормоқда ва 2019 йилда саноат активлари дунё миқёсида 2,5 трлн. долларга етди. Коронавирус пандемиясига қарши исломий молиялаш бир қатор муаммоларга, жумладан нефт нархининг ўзгарувчанлиги ва мисли кўрилмаган макроиқтисодий ноаниқликка дуч келди.