Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ президенти Доналд Трамп келгуси ноябр ойидаги сайловларда демократлар томонидан жорий қилинаётган почта орқали овоз бериш амалиёти туфайли ютқазиши мумкинлигини айтди. "Чунки демократлар муттаҳамлик ва ўғирлик қилишади. Улар баъзи ҳудудларга, асосан республика ҳудудларига сайлов бюллетенларини юбормайдилар", деди Оқ уй раҳбари Washington Times газетасига берган интервьюда.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин яратилган йирик можароларнинг олдини олиш тизимини сақлаб туриш ва такомиллаштириш керак, деди Россия Президенти Владимир Путин. "Бизнинг бурчимиз - сиёсий жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳар бир киши ва энг аввало Иккинчи Жаҳон урушидаги ғолиб кучларнинг вакиллари - бу тизимнинг сақланиб қолиши ва яхшиланишини таъминлаш", - деб ёзди у "National Interest" нашрида пайшанба куни чоп этилган мақолада.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги Ироқнинг шимолидаги ҳудудларни Туркия ва Эрон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилишини қоралаб, бундай ҳаракатлар минтақадаги инқирозни янада мураккаблаштирганини таъкидлади. Пайшанба куни Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Бағдоддаги Туркия элчисини чақириб, унга иккинчи норозилик нотасини Ироқ шимолида КИПга қарши яна бир операциядан бир ҳафта ўтгач топширди.
Facebook и Twitter Қўшма Штатлардаги норозилик намойишларига чет элликлар аралашувини топа олмади, деб айтди ушбу онлайн платформалар вакиллари разведка бўйича вакиллар палатаси қўмитасида бўлиб ўтган ишни кўриб чиқишда. Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уильям Барр АҚШдаги норозилик намойишларига "хорижий аралашув" ҳақида баёнот бериб, маълум бир давлатни айбламаганди.
Маҳбуслар, шу жумладан подполковник ва уч майор ҳам соғ-саломат қайтиб келдилар, деб ёзади газета. Қўмондонликнинг таъкидлашича, ҳинд ҳарбийларидан ҳеч бири бедарак йўқолмаган. Душанба куни кечқурун Галван водийсида Ҳиндистон ва Хитой ҳарбий кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувдан сўнг икки мамлакат ўртасидаги зиддиятларнинг янги босқичи бошланди.
Канадада коронавирус юқтириб олинганлиги қайд қилинган ҳолатлар сони 100 мингдан ошиб кетди, хабар қилади Канаданинг CBC телеканали. Телеканал маълумотларига кўра, Онтариода бир суткада 173 та янги ҳолат ҳақида хбар қилинганидан сўнг Канадада янги турдаги коронавирус билан каалланганлар умумий сони 100 146 кишини ташкил қилди. 8348 киши вафот этган, 62 442 киши тузалиб кетган.
Бугунги кунда ғарбда кузатилаётган Иккинчи жаҳон уруши якунларини тафтиш қилишга қаратилган ҳаракатлар тинч ривожланиш тамойилларига таҳдид солади, деди Россия президенти Владимир Путин.
Ироқ шифокорлари пайшанба куни коронавирусдан рекорд даражада ўлимни қайд этишди - расмий статистика маълумотларга кўра, бир кунда 83 киши вафот этган, уларнинг умумий сони деярли 26 минг кишини ташкил этади. "Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит вазирлиги лабораторияларида 1463 та юқтириш ҳолати қайд этилган. 83 та ўлим ва 563 та беморнинг даволаниш ҳолатлари қайд этилган", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бразилияда янги турдаги коронавирус инфекцмясини юқтири олганлар сони 978 142 кишига етди, хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бир суткада 22 765 та янги ҳолат аниқланди. Жами 482 102 киши тузалган бўлиб, 448 292 киши назорат остида қолмоқда.
АҚШда бўлиб ўтган кўча норозилик намойишлари COVID-19 авж олишига олиб келмди, деб хабар қилади Wall Street Journal дастлабки тадқиқотлар манбаларига ҳавола қилган ҳолда. Афро-америкалик Джордж Флойднинг ўлими сабабли норозилик марказига айланган Миннесота штатидаги тиббий муассасаларда 3,2 минг намойишчи тест топширган ва уларнинг атиги 1,8 фоизи ижобий натижа берган.
АҚШ да КПСС МҚ бош котиби Никита Хрущевнинг ўғли Сергей 85 ёшида вафот этди, хабар қилди «РИА Новости»га унинг дўсти Гэри Пауэрс. "Мен унинг оиласи билан боғланиш имконига эга бўлдим ва улар унинг вафот этганини тасдиқлашди", деди агентлик суҳбатдоши.
Жаҳон Ислом лигаси бош котиби, Саудия Арабистони қироллик оиласи билан қалин алоқада бўлган Муҳаммд ал-Иссанинг айтишича, яҳудийлар билан учрашувлар динлараро контекстда бўлиб ўтаяпти, сиёсий мулоқот тарзида эмасмиш. У янги ислом-яҳудий дини яратишга қаратилган ҳаракатларда айбловларга ҳам жавоб берди.
Европа Иттифоқига аьзо 27 давлат ва ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 19 июнга мўлжалланган. Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши кураш йўлларини, хусусан "Кўп йиллик молиявий доиралар" ва "Иқтисодиётни тиклаш режаси"ни муҳокама қиладилар.