«Россия Федерациясининг Курск ва Белгород вилоятларидаги кучлари ва воситаларига келсак, ҳозирда Курск вилоятида камида учта батальон тактик гуруҳи жойлаштирилган. Руслар учун бундай кучлар таркиби билан давлат чегарасига ҳужум қилиш маъносиз эканлиги аниқ, чунки Украина мудофаа кучлари душманнинг бу жанговар тузилмаларини ер билан битта қилади. Белгород вилоятида 114-мотоўқчи дивизиянинг қолдиқлари ҳозирда тарқалиб кетган, чунки у ердан маълум бўлинмалар олиб чиқилиб, душман учун фронтнинг энг муҳим қисмларига юборилган», - деди експерт.
Селезневнинг таъкидлашича, босқинчилар аҳволи ёмонлашди ва улар охирги стратегик захирани фронтга жўнатиш учун тайёрлашга мажбур бўлишди.
"Стратегик даражадаги тезкор захирага келсак, учинчи армия корпуси ҳали шаклланишни тугатмаган бўлса, унда 4 мингтагача техника ва тегишли шахсий таркиб мавжуд бўлиб, улар аллақачон буйруқолди ва тез орада фронтга кета бошлайди. Аммо руслар ўзларининг сўнгги стратегик захираларини жангга ташлаётгани симптоматикдир. Душманнинг ишлари яхши эмас, Украинанинг HIMARS ва узоқ масофали артиллериясининг аниқ зарбалари душман позицияларини юмшатишга, яъни омборлар, арсеналлар, техника сақланадиган жойлар ва шахсий таркибни йўқ қилишга қаратилган. Бу рус босқинчиларининг жанговар позицияларини жиддий равишда заифлаштиришга имкон берувчи муваффақиятли усул", — дея қўшимча қилди полковник.
Украина Қуролли Кучлари полковниги: Руслар ўзларининг сўнгги стратегик захираларини жангга ташламоқдалар
3-армия корпуси Украинадаги урушга юборилади. Ҳарбий эксперт ва Украина Қуролли Кучлари полковниги Владислав Селезнев руслар учинчи армия корпуси деб аталадиган Россия армиясининг стратегик даражадаги тезкор захирасини жангга олиб чиқишларини айтди. Селезнев буни «Эспрессо» учун шарҳида айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси