Принтер учун

АҚШ НАТОни мустаҳкамлаш учун Европага десант дивизиясини юборди

Қўшма Штатлар бу ҳудудларга "Screaming Eagles" деб номланувчи десант дивизиясини жўнатиб, НАТОнинг шарқий чегараларини мустаҳкамламоқда.

Бу ҳақида АҚШнинг НАТОдаги миссияси саҳифасига таяниб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ваъдасидан сўнг НАТОнинг бир қатор давлатларига қўшимча қўшинлар юборилади. 101-ҳаво-десант дивизиясининг 2400 нафар аскари Руминия, Болгария, Венгрия ва Словакияга юборилади.
«80 йилдан сўнг "Screaming Eagles" деб номланувчи ҳаво-десант дивизияси Европага қайтяпти. Бу НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш, иттифоқчиларимизни тинчлантириш ва душманларимизни тийиб туриш учун амалга оширилмоқда» - дейилади хабарда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)