Принтер учун

Назарбоевнинг невараси Лондонда полициячини тишлаб олди

Қозоғистон биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг невараси Айсултан Буюк Британияда полициячини тишлаб олди. Бу ҳақида «Московский Комсомолец» хабар беради. Аниқ бўлишича, констебль Росс Сэмбрук ўсмирга ўз жонига суиқасд қилишга халал берган. Полиция кичик Назарбоевни бегона хонадонда ушлаган, тишлаб олиш эса «жуда жиддий» бўлган.

Ёш йигитга қарши жисмоний шикаст етказиш ҳолати бўйича иш қўзғатилган бўлиб, уни Лондоннинг Саутуарк тумани қироллик суди кўриб чиқади.
Айсултан Назарбоев —Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дариғанинг ўғли. Ҳозирда у республика Сенатига раислик қиляпти.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)