19.03.2020 12:19
Ҳожатхона қоғози ваҳимаси қаердан келди?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
"У вирусдан ҳимоя қилмайди ва омон қолишга ёрдам бера олмайди, лекин шунга қарамай, ҳожатхона қоғозига бугунги кунда талаб жуда катта", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри. "Дастлаб ҳимоя ниқоблари сотилиб олди, кейин қўлларни дезинфекция қилиш воситалари. Энди макаронлар, турли консервалар, мева-сабзавотлар, душ учун гель ва тиш пасталари билан бир қаторда ҳожатхона қоғози ҳам энг харидоргир товарлардан бирига айланди.