25.01.2023 22:25
Чеченистон ва Доғистонда туғилиб ўсган қизлар тиббиёт коллежидан ҳижоб туфайли ҳайдаб юборилганидан шикоят қилишди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Ростов вилоятида мусулмон хотин-қизларнинг таълим олиш ҳуқуқларини чеклашнинг янги резонанс ҳолати юз берди. Россия Юристлар Миллий ассоциацияси раҳбари Руслан Налгиевнинг сўзларига кўра, рўмол ўраб юргани учун Новочеркасск тиббиёт коллежидан ҳайдалган, Чеченистон ва Доғистон туғилиб ўсган қизлар юридик ёрдам учун НАЮРга мурожаат қилган.