“Рекламадан тушган даромад Ғазога юборилади”
Оқ уй Илон Маскни антисемитизмда айблаши ортидан АҚШлик компаниялар Twitterга реклама беришни тўхтатишди. Илон Маск эса бу бойкотларнинг унга ҳечам қизиғи йўқлигини таъкидлаб, Twitterнинг рекламадан тушган даромадларини Ғазодаги “Қизил ярим ой” ва “Қизил хоч” ташкилотларига юборилишини билдирди.
Онлайн қимор ўйинларни ташкил этиш ва реклама қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади
Адлия вазирлиги Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш киритувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Россиядаги йирик савдо тармоғининг рекламасидаги ҳижоб, турли реакцияларга сабаб бўлди
Реклама кампаниясини ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ҳижобли қиз ишлаб чиқарувчининг янгича ечимларга тайёрлигини намойиш этади, бу ҳар кимнинг ўз индивидуаллигини ифода этиш ҳуқуқига эга эканлигидан далолат беради. Ҳижобли моделнинг фотосурати 29 август, пайшанба куни «Глория Джинс» компаниясининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ва YouTube да икки ҳафтадан бери эълон қилинди ва Россия телеканалларида реклама ролиги намойиш этилмоқда.
Ўзбекистонда спиртли ичимликлар рекламаси ва тотализаторни қонунийлаштириш таклиф қилинди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев футбол трансляциясида спиртли ичимликлар рекламаси ва тотализатор ҳақида гапирди.
Туркияда тамаки маҳсулотларини реклама қилиш тўлиқ тақиқланди
Туркияда тамаки маҳсулотлари сотиш ҳақида янги қонун кучга кирди. Бу ҳақида Туркиянинг «Resmi Gazete» газетаси пайшанба куни чоп этилган сонида маълум қилинди. Хабарда қайд этилишича, янги қонунга мувофиқ Туркия ҳудудида тамаки маҳсулотларини реклама қилиш тўлиқ тақиқланади.