Демократлар Байденни президентликка номзод сифатида расман эълон қилдилар
АҚШнинг Милуоки шаҳрида (Висконсин штати) бўлиб ўтган умуммиллий съездда демократлар партияси АҚШ президенти лавозимига собиқ вице-президент Джо Байденни расман номзод қилиб кўрсатди. AP хабар беришича, умумий ҳисобда Джо Байден 3,5 мингда делегатлар овозини олди, аввалроқ ўз номзодини қайтариб олган Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс эса 1,1 мингга яқин овоз олган.
Сионизмни қораловчи мусулима АҚШ Конгрессига номзодини илгари сурмоқда
Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.
Жазоир президентини бешинчи муддатга сайлашмоқчи
Жазоирда ҳукмрон коалиция партияси шанба куни президент Абдулазиз Бутефлиқа номзодини 18 апрелга мўлжалланган сайловга илгари сурди. Партиялар Миллий озодлик фронти марказий офисида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, навбатдаги сайловда уларнинг номзоди Бутефлиқа бўлишини маълум қилиб, биргаликдаги ёзма баёнотни эълон қилдилар.