30.01.2021 03:01
National Geographic: Озарбайжоннинг Ағдам шаҳри арманлар босқинидан сўнг вайронага айланди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
National Geographic ўзининг Instagram саҳифасида арманлар босқини натижасида вайронага айланган Озарбайжоннинг Ағдам шаҳри фотосуратларини жойлади. «Аҳолиси бир пайтлар 40 минг кишидан иборат бўлган, яқиндагина озод қилинган Озарбайжоннинг Ағдам шаҳри қарийб ўттиз йиллик арманлар босқинидан сўнг вайрона ҳолатида турибди. Фақат асосий масжид бутун қолди, ва бошқа бинолар 1993 йил шаҳар қўлдан бой берилган йилларда бузиб ташланган ёки вайрон қилинган», - дейилади хабарда.