13.06.2019 18:18
Сбербанк мусулмонлар учун йиғимлар сервисини ишга туширди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Сбербанк мусулмон жамоатлари томонидан ночорлар ва муҳтожлар фойдасига йиғиладиган мажбурий ва кўнгилли тўловларни тўплаш ва тақсимлаш учун платформага эга бўлган PayZakat компаниясининг 25%ини харид қилди. Хабарда айтилишича, платформа фойдаланувчига ижтимоий тармоқларга киритилган чат-ботлар ёрдамида тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва хайрия жамғармалари орасида тақсимлаш, ҳайр-эҳсон учун лойиҳалар танлашга имкон беради.