Татаристонда Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги муносабати билан кураш бўйича турнир бўлиб ўтади
11 январь куни Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин “Россия кураш федерацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти вице-президенти Равил Ногуманов билан учрашди. Йиғилишда 2022 йил Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси билан биргаликда Волгабўйи Булгарияси ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги доирасида татар миллий кураши бўйича Бутунроссия ва жаҳон турнирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бишкекда «Шапалоқ ботир» номи остида шапалоқлар бўйича ғайриодатий турнир бўлиб ўтди
Унда исталган шахс иштирок этиши мумкин эди. Мукофот фонди 240 минг сомни ташкил қилди. Шундан 150 минг сом ғолибга, 75 минг сом иккинчи ўрин соҳибига тегди, учинчи ва тўртинчи ўрин соҳиблари эса 15 минг сомни бўлиб олдилар. Жами 15 киши иштирок этди.