Уммат муаммолари
Кўп ҳолларда одамларни тафриқага тушираётган ҳамда уларни бирлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқликдан узоқлаштираётган омиллардан бири – бу уларнинг муҳим муаммолар, катта умидлар ва юксак ғоялар билан банд бўлмаётганлигидир. Агар одамларнинг қалблари муҳим ғоя ва мақсадлар билан банд бўлмаса, улар майда-чуйда нарсалар, арзимаган масалалар устида ихтилофлар қилиб юраверишади, балки шунга маҳкум бўлиб қолишади.
Интерпол шайх Юсуф Қаразавийни қидирувдаги шахслар руйхатидан чиқариб ташлади
Интерпол Доҳада жойлашган Мусулмон уламоларининг Халқаро Иттифоқи раҳбари Юсуф Қаразавийни «қидирилаётганлар» рўйхатидан чиқариб ташлади, деб хабар беради Daily Sabah. Қаразавий офисидаги манба Интерполдан олинган машҳур олимнинг рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги расмий хабарни тасдиқлади ва буни «ижобий қадам» сифатида баҳолади.
Аҳмад Райсуний Халқаро Мусулмон уламолари Иттифоқининг янги раҳбарига айланди
Марокашлик уламо Аҳмад ар-Райсуний (Ahmed al-Raissouni) 8 ноябрь куни Доҳада жойлашган Халқаро Мусулмон уламолари Иттифоқининг янги раҳбари этиб сайланди ва Юсуф Қаразавий (Youssef al-Qaradawi) ўрнини эгаллади. Иттифоқ аъзолари овозининг 93 фоизини олган сайлов ўтган ҳафта Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган IUMS бош ассамблеяси уч кунлик мажлисининг энг қиғин палласи бўлди, хабар беради Anadolu Agency.