14.11.2018 02:43
Дунё Биринчи жаҳон уруши тугаган куннинг юз йиллигини нишонламоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
11 ноябрь, якшанба куни, бутун дунё Компьен ўрмонида Германия ва Антанта (Британия, Франция, АҚШ) ўртасида сулҳ битими тузилганининг 100 йиллигини нишонлади. Бу сулҳ битими моҳиятан инсоният тарихидаги энг қонхўр урушлардан бирини якунлади, чунки бундан сал аввалроқ худди шундай сулҳ битимини Германиянинг қолган иттифоқчилари - Болгария, Усмонийлар салатанати, Австро-Венгрия ҳам имзолаганди.